Ўзбекистонда валюта курслари: доллар курси 8700 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 05 авг – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 6  августдан бошлаб янги қийматини белгилади. Доллар узлуксиз равишда кўтарилишда давом этмоқда.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 38,16 сўмга кўтарилиб, 8 704,87 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 26,79 сўмга кўтарилиб, 9668,50 сўмни сўмни ташкил қилди.

Россия рубли бу ҳафта ҳам пасайишда давом этиб, эндиликда 133,85 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.