Япония Курил оролларида машғулот ўтказгани учун Россияга протест билдирди

Россия ва Япония мулоқотига тинчлик келишуви йўқлиги узоқ йиллардан буён соя солиб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Япония Кунашир оролида ўқ отиш машғулотларини ўтказган Россияга дипломатик канал орқали протест билдирди, деб хабар қилди Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга. РИА Новости хабари асосида.

Курил оролларидаги Россия байроғи туширилмайди - Путин

Унинг сўзларига кўра, Токио бешинчи августдан ўнинчига қадар ўтказиладиган манёврлар ҳақида маълумот тўпламоқда.

"Россия шимолий сарҳадларда ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтираётгани бизнинг позициямизга тўғри келмайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди", - деб қайд этган Суга.

Илгарироқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Япония Россиянинг Жанубий Курилларда ҳарбий фаоллиги туфайли билдирган ташвишига жавобан, қуролланган кучлар ўз ҳудудида ҳаракат қилишаётгани ҳақида гапирган эди.

Курил масаласи

Россия ва Япония мулоқотига тинчлик келишуви йўқлиги узоқ йиллардан буён соя солиб келади.

Япония 1855 йилдаги савдо ва чегаралар тўғрисидаги трактатга таянганиб Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи оролларига даъвогарлик қилиб келмоқда. Токиога кўра, Иккинчи жаҳон урушидан кейин имзоланмаган тинчлик битими фақатгина шу ороллар қайтарилгач имзоланиши мумкин.

Москва позициясига кўра, жанубий Курил ороллари Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича СССР таркибига кирган ва тегишли халқаро-ҳуқуқий ҳужжат мавжудлиги боис, Россиянинг ушбу ороллар устидан суверенитети шубҳа остига олиниши мумкин эмас.

2018-йил ноябрда Сингапурда Владимир Путин ва Синдзо Абэ учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар 1956-йилги Қўшма декларация асосида музокара жараёнини тезлаштиришга келишдилар, бу эса Япония томони ушбу масалада жиддий ён босганлигини англатади.