Спортчи учар тахтада Франциядан Буюк Британияга учиб ўтди

Франциялик 40 ёшли экстремал спортчи Фрэнки Запата ўзи ясаган учар тахтада Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтди.
Sputnik

Биринчи уриниш муваффақиятсизлик билан якунланганди: июлда ярим йўлда сувга тушиб кетганди.

Эстремал спортчи Франциянинг Кале жойидан учиб чиқиб, Британиянинг Дувре авлиё Маргарита қўрфазида қўнди. У 22 дақиқада 35,4 км масофани босиб ўтди.