Красноярск ўлкасидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди – аҳоли эвакуация қилинмоқда

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди. 20 километр яқиндаги аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Красноярск ўлкасининг Ачинск туманидаги ҳарбий қисмда ёнғин ва портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Минтақадаги фавқулодда хизмат вакилларнинг маълум қилишича, 20 километр яқиндаги аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Дастлабки хабарларга кўра, ёнғин ва портлаш ҳарбий қисмдаги артиллерия омборхонасида содир бўлган.

Ачинск ҳукумати аҳолига портлаш садолари эшитилаётган ҳарбий қисмга томонга бормасликни тавсия қилишди. Шунингдек, аҳолидан ваҳима қилмаслик сўралган.

Ҳозирда воқеа жойига тезкор гуруҳ йўлга чиққан.