“Хорижга ишга юбориш учун 20 минг $”: хусусий бандлик агентлиги ходими ушланди

Хусусий бандлик агентлиги 4 нафар фуқарони Японияга ишга юборишни ваъда қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “R.W.” хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5 минг доллардан жами 20 минг доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Тошкент вилоятида божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.