“Биз уларнинг ортларидан улгуролмасдик”: Алламжонов Мирзиёевнинг иш куни ҳақида

Комил Алламжонов президентнинг одатий иш куни нималардан иборатлигини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Alter Egо᾽га берган интервьюсида у президент матбуот хизмати раҳбари сифатида ишлаган вақтида Шавкат Мирзиёевнинг одатий иш куни қандай кўринишда бўлгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.

Унинг маълум қилишича, президентнинг иш куни у учун тайёрлаган дайжестлар, турли хил маълумотномалар билан танишишдан бошланади, кейин қабуллар, учрашувлар, йиғилишлар, жадвал бўйича бошқа тадбирлар билан кечади. 

Шавкат Мирзиёев уни ҳар куни қайси савол қийнашини маълум қилди

“Эрталаб соат 9-9:30 да иш бошланади ва қачон тугаши номаълум. Биз доим: “Ўзингизни эҳтиёт қилинг, жуда кўп ишлаяпсиз”, деб кўп айтардик. Кун шу ишлар билан давом этарди ва биз уйга жуда кеч қайтардик, дам олиш кунларисиз ишлардик”, - дейди Алламжонов.

Суҳбатдошининг нега дам олиш кунларисиз, деган саволига: “Менимча, йиғилиб қолган муаммолар тинчлик ва бўшашишга имкон бермасди”, - дея жавоб қайтарди.

Алламжонов бу савол энергия билан боғлиқлиги,  дарҳақиқат, ҳаммани президентнинг бунчалар серғайрат инсон эканлиги ҳайратлантиришини таъкидлади.

“Биз уларнинг ортларидан улгуролмасдик. Президентимиздан ёш бўлсам-да. Жуда қаттиқ чарчадим. Улар шу қадар ғайратлиларки, менга ўхшаганларнинг 10 таси ярим йўлда қолиб кетади. Айниқса, вилоятларга сафарга борганда. Соат 8:30 да аэропортда бўлишимиз керак эди. Бунинг учун соат 6:30-7:00 да уйғониш зарур. Ярим соат ичида биз, 8:30 да — Президент келарди. Самолётга ўтириб учамиз. Самолётдан тушишимиз билан кортежга ўтирамиз ва қилинадиган ишларнинг режали дастури жуда зич тузилган бўлади”, - дея тан олади Алламжонов.

Унинг сўзларига кўра, президент ҳатто йўлда ўтган ҳар бир дақиқани самарали фойдаланишни талаб қилади.

“Сиз тасаввур қилолмайсиз, биз ҳатто сув ёки чой ичмаймиз, овқатланмаймиз, дам олмаймиз — трапдан тушишимиздан, объектларга боришни бошлагандан то тунгги 12 гача ишларни тугатмагунимизча”, - дейди у.

“Буни тасаввур қила оласизми? Биз ҳолдан тоямиз, президент эса ҳали тетик. Президент халқимиз билан мулоқот қилганда одамларнинг муҳаббатлари ва қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб, кучга тўлсалар керак. Бу эса ишлашга рағбат беради. Объектларга бориб келгандан сўнг, 3-4 соат давом этадиган йиғилиш бошланади. Унда муҳим ва долзарб масалалар ҳал қилинади. Тунгги соат 12 да мажлисдан чиқамиз, чарчаганмиз ва президент эса тетик ҳолда 10-15 дақиқа тамадди қилиб, телевизор орқали янгиликларни кузатадилар, матбуотни ўқийдилар. Мана шундай ақлбовар қилмас режим”, - дея фиклари билан ўртоқлашади Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов 2017-2018 йилларда давлат раҳбарининг матбуот котиби сифатида фаолият юритган.