Тошкентда Captiva автомашинасида чиқиб кетган йигит қидирилмоқда

Тошкентда 19 ёшли йигит Captiva русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Тошкентда Captiva русумли автомашинасида чиқиб кетган йигит қидирилмоқда.

ИИВ хабарига кўра, 3 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 август куни соат 22:00ларда бирга яшовчи ўғли 19 ёшли Комилхон Усмонов ўзининг давлат рақам белгиси 01 Z 455 RA  бўлган Captiva русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Тошкентда бедарак йўқолган 19 яшар қиз топилди

Таъкидланишича, ҳозирда К.Усмоновни қидириб топиш чоралари кўрилган ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Комилхон Усмонов ёки унинг бошқарувидаги Captiva автомашинаси ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бедарак йўқолган девновлик 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева бефарқ бўлмаган фуқароларнинг кўмаги билан топилгани ва онаси билан яраштирилгани хабар қлинган эди.