Италия бош вазири ўринбосари Путинни буюк президент деб атади

Италия бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Маттео Сальвини Россия етакчиси Владимир Путинни буюк президент деб атади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Италия бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Маттео Сальвини Россия етакчиси Владимир Путинни буюк президент деб атади. Бу ҳақда ANSA хабар қилмоқда.

Трамп Путинга Сибирдаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди

Унинг сўзларига кўра, у Рим ва Москва ўртасидаги муносабатларни яхшилаш устида иш олиб бормоқчи.

“Путин – буюк президент. Мен буни шундай ўйлаганим учун айтяпман, айрим газеталар таъкидлагандек менга пул тўлаганлари учун эмас”, - дея қайд этди Маттео Сальвини.

Шунингдек, Сальвини АҚШ президенти Дональд Трамп, Бразилия президенти Жаир Болсонару ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан фаолиятини юқори баҳолаган.