ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ 5 августдан автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олиш мумкин бўлган банк бўлинмаларининг манзилларини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “тонировка” бўйича ҳукумат қарори қабул қилингани ва янги нархлар белгилангани хабар қилинган эди. Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади: жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм); хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).