Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида тарихда биринчи марта музқаймоқлар фестивалига старт берилди. Тадбир меҳмонлари ҳатто ўзлари кутмаган турдаги музқаймоқлардан таътиб кўришга муваффақ бўлдилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкент шаҳрида илк бор музқаймоқлар фестивалига старт берилди. Бунда меҳмонлар эксклюзив турдаги яхна десертлардан таътиб кўришга муваффақ бўлдилар.

"Тошкент ўзгармоқда!"

Музқаймоқ шинавандаларини тўплаётган Бродвей сари бораётиб, олдинда кетиб бораётган икки қизнинг ўзаро суҳбати эътиборимни тортди. Улардан бири "Тошкент ўзгармоқда" дея дугонасига шаҳардаги ўзгаришларга фахр билан баҳо бериб борарди. Суҳбатни охиригача эшитиш учун қадамимни тезлаштирдим. "Биласанми, бир йил олдин келганимда ҳам бундай фестиваллардан ном-нишон йўқ эди. Энди эса кўпайган. Жуда хурсандман"... 

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Айтганча, бошқа давлатларни билмайман, лекин Ўзбекистонда жазирама кунлар давом этмоқда. Демак, музқаймоқхўрлик "мавсуми" ўлган эмас. Шу боисми, Сайлгоҳ кўчаси ҳар қачонгидан-да одамларга гавжум.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Уч юз турдаги музқаймоқлар тақдим этилишини эшитган борки, бугун бу ерга шошилган. Улар орасида фарзандлари билан ва оилавий келганлар, хусусан ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

Тошкент музқаймоқ фестивалига чорламоқда >>>

Одамлар нигоҳида аввал кўпроқ енгил саросима ва қизиқиш сезилган бўлса, аммо меҳмонлар қаршисига аниматорлар чиқиши билан бу кайфият ўз ўрнини қувончга бўшатиб берди.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Савдогар-фокусчилар

"Зарафшон" ресторанидан Ғазначилик биносигача жойлашган музқаймоқ расталари олдида одамлар гавжум. Атрофдагилар фақат музқаймоқ ҳақида гапиришади. "Ойи, музқаймоқ олиб беринг". "Қайсинисидан оламиз?". "Юр, ана у ерда музқаймоқни фокус кўрсатиб, сотишаётган экан"... Одамлар бугун бу ерда нафақат музқаймоқ еяпти, балки ушбу десерт савдосини юксак маҳорат даражасигача кўтара олган савдо усталари томошасидан ҳам баҳраманд бўлишмоқда.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Фестивалда 300 турдаги музқаймоқлар тақдим этилгани билан, Россияда ишлаб чиқарилган музқаймоқлар сотиладиган расталарда одам ниҳоятда гавжум эди. Ундан баҳраманд бўлишни истаганларга навбатда туришларига тўғри келарди.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Албатта, бошқа расталардаги музқаймоқ турлари кўзни қувонтиради. Қаймоқли, мевали, бананли, шоколадли.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Истасангиз стаканда, истасангиз рожокда ёки хоҳишингизга қараб қуйма музқаймоқларни харид қилишингиз мумкин.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Ҳатто энг жажжи кичикинтойлар ҳам, музқаймоқ беришни талаб қилишарди.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Фестивал меҳмонларига анъанавий турдаги музқаймоқлар билан бирга тамомила янги таъмга эга яхна десертлар ҳам тақдим этилди. Мисол учун "Катта ёшдагилар учун" деб ёзилган музқаймоқ растасида спиртли ичимликлар таъмига эга бўлган музқаймоқлар сотилар эди. Бу музқаймоқдан таътиб кўрганларни кўрмадик, лекин қизиқувчанлар эътиборини тортгани гувоҳи бўлдик.

Катталар учун музқаймоқ: Тошкентдаги "Muzzday 2019" фестивалидан репортаж

Фестивал эстрада юлдузлари чиқишлари билан якун топди. Музқаймоқнинг янги-янги турларидан баҳраманд бўлишни истовчилар учун фестивал яна икки кун давом этишини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, бу ерда энг мазали музқаймоқ танлаш қоидалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.