Инсон ва маймун ҳужайрасидан эмбрион яратилди — олимлар ҳайратда

Экспертлар тадқиқот натижалари "катта истиқболга эга", дея таъкидлашмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Испаниялик ва америкалик олимлар гуруҳи инсон ва маймун ҳужайрасидан эмбрион яратишди, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри.

Тадқиқот хитой лабораторияларининг бирида ўтказилган. Лойиҳа иштирокчиларидан бири, биолог Эстрелья Нуньес гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, олимлар органлар трансплантацияси учун органларни етиштириш имкониятини тадқиқ этганлар ва бу учун инсон ўзак ҳужайраларини ҳайвонлар эмбрионига қўшганлар.

Олимлар: қўл қовуштириб ўтираверсак, фарзандларимиз мутантларга айланади

Натижада генетик жиҳатдан турли бўлган ҳужайралардан янги организм пайдо бўлган. Шу билан бирга, мавжудот дунёга келишга улгурмаган, чунки олимлар унинг ривожланиш жараёнини узиб қўйганлар.

Олимлар тадқиқот тафсилотларини очиқламадилар, лекин Нуньеснинг ўзи таъкидлаганидек, тадқиқотлар натижалари "ўта истиқболли". Тадқиқотчилар инсон ва ҳайвонлар, хусусан маймунлар ҳужайралари билан ишлашни давом эттирадилар.

Айрим экспертларни ушбу эксперимент натижалари бироз ҳайратга солди. Хусусан, Барселона регенератив тиббиёт маркази раҳбари Анхель Райа бу каби тажрибалар ахлоқ нуқтаи-назаридан қанчалик тўғрилиги борасида саволни ўртага ташлади.

"Ўзак ҳужайралар ҳайвон миясида инсон нейронларини шакллантирса нима бўлади? Унда онг пайдо бўладими?", - дея савол беради у.

Нуньеснинг сўзларига кўра, агар инсон ҳужайралари ҳайвон миясига тушадиган бўлса, улар ўз-ўзини йўқ қиладиган механизм яратилган.