Атамбаев сўроққа келиши керак – Қирғизистон бош прокуратураси

Бундан аввал адвокат Сергей Слесарев ИИВга Атамбаев жавоб бериши керак бўлган саволларни юборишни таклиф қилганди. Атамбаев уларга ёзма равишда жавоб тайёрлайди. Бош прокуратура буни тергов жараёни бузилиши деб ҳисоблади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Қирғизистон бош прокутураси Атамбаевга сўроққа келиши кераклиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Атамбаев Кремлда Путин билан учрашди – видео

Атамбаев уч марта сўроқ учун ИИВга чақиртирилган. Лекин у келмади.

Бундан аввал адвокат Сергей Слесарев ИИВга Атамбаев жавоб бериши керак бўлган саволларни юборишни таклиф қилганди. Атамбаев уларга ёзма равишда жавоб тайёрлайди. Бош прокуратура буни тергов жараёни бузилиши деб ҳисоблайди.

“Агар гувоҳ Атамбаев жиноий авторитет Азиз Батукаев ноқонуний озод қилиши ҳолати бўйича тергов иши ҳар томонлама ва объектив ўтказилиши истаса, у сўроққа келиши ва унга маълум бўлган барча ҳолатларни айтиб бериши керак”, - дейилган баёнотда.