Лицензияга эга бўлмаган ОТМ абитуриентларни қабул қилгани маълум бўлди

Қаршида ташкил этилган “Халқаро Ижтимоий-иқтисодиёт универститети”нинг фаолияти ноқонуний - Вазирлар Маҳкамаси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Қаршида ташкил этилган “Халқаро Ижтимоий-иқтисодиёт универститети” абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиб, контракт пулини тўлаган ҳар бир кишини ўқишга қабул қилишни ваъда бераётгани маълум бўлганидан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим инспекцияси огоҳлартириш эълон қилди.

“Олий ўқув юртида ўқиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига “Халқаро Ижтимоий-иқтисодиёт универститети” нодавлат олий таълим муассасаси ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини ва уларнинг фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтмоқчимиз ва бундай ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилган хабарда.

Таълим инспекцияси ушбу “универститет” олдин ҳам лицензия олиш учун бир неча бор мурожаат қилганини айтиб ўтган.

Ўзбекистонда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди?

Лекин ушбу муассаса талабга жавоб берадиган бино ва иншоотлар бўлмагани, замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари ва техник воситалар мавжуд эмаслиги сабабли лицензия беришга рад этилган.

Ушбу муассасанинг норасмий фаолияти бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хат юборилган.

Шу билан бирга, лицензия олган нодавлат таълим муассасалари тўғрисида маълумотларни Вазирлар Маҳкаамси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-саҳифасида жойлашган лицензиялар реестри орқали тўлиқ маълумотларни олишингиз мумкин, дейилган хабарда.