Шавкат Мирзиёев Минскда Ғалаба монументига гулчамбар қўйди

Ғалаба монументига гулчамбар қўйилганидан сўнг ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради ва фахрий қоровулнинг тантанали марши бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бугун эрта тонгдан Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи бошланди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти, анъанага мувофиқ, Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул аскарларининг тантанали марши бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Минскда Ғалаба монументига гулчамбар қўйди

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Минскка кеча етиб келган эди. Кеча кечқурун “Заславл” давлат қароргоҳида Ўзбекистон ва Беларус президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда президентлар ўзаро совға алмашиб сўнг суҳбат қуришган эди.

Президент ташрифнинг асосий воқеалари 1 август куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, президентлар Минскда очилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрадилар. Ташриф дастуридан Беларусь юқори технологиялар парки фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Минскда Ғалаба монументига гулчамбар қўйди