Ноқонуний шаръий никоҳ ўқиган мулла жаримага тортилди

Булунғурда калтакланган 10 кунлик келинга ноқонуний никоҳ ўқиган мулла жаримага тортилди.   
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бир ой олдин Булунғур  туманида ўласи қилиб калтаклан 10 кунлик ёш келинчак ҳикояси  бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.

Кеча ушбу келинни дўппослаган эркакка 3 йилу 8 ой қамоқ жазоси берилгани хабар қилинан эди. Бугун ушбу ҳолат юзасидан яна бир киши жазоланди.

“З.Умарованинг шаръий никоҳини ўқиган мулла Р.Бадалов эканлиги аниқланиб, Р.Бадалов З.Умарованинг отасининг ўртоғи эканлиги маълум бўлди. Суд тартибида ўрганилиб чиқилиб, 2019 йил 16 июль куни туман маъмурий суди томонидан энг кам иш ҳақининг 2 бараварида 405 000 (тўрт юзи беш минг) сўм жарима ундирилган”, - деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Маълумот учун - Ўзбекистонда ФХДЁдан олинган гувоҳномасиз, шаръий никоҳ ўқиш таъқиқланган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеадан сўнг Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан мунтазам равишда алкогол ичимликларни истеъмол қилувчи оилали эркаклак махсус рўйхатган олинган эди.