Мирзиёев ва Лукашенко ўзаро совға алмашди

Норасмий учрашув Мирзиёев Лукашенкога ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи чоғида совға қилган ўйма нақшли шийпончада ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва  Александр Лукашенко норасмий учрашувни унинг “Заславл” давлат қароргоҳида ўтказилди, деб хабар қилди Беларус президенти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудини сайр қилди, сўнг совғалар алмашди.

Мирзиёев ва Лукашенко ўзаро совға алмашди

Лукашенко ўзбекистонлик ҳамкасбига “Беларусь” панноси ва миллий кўйлак, унинг кичик ўғли Николай эса зубр ҳайкалчасини тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев Беларус президентига хоккейчи ҳайкалчасини совға қилди.

Президентлар норасмий шароитда суҳбат қурди. Бунинг учун жой сифатида Шавкат Мирзиёев Лукашенкога ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи чоғида совға қилган ўйма нақшли шийпонча танланди.