Меҳнат вазирлиги мигрантларга қандай ёрдам кўрсатмоқда?

Шерзод Қудбиев вазирлик томонидан Россиядаги меҳнат мигрантларга қандай ёрдам кўрсатилаётганини айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бандлик вам меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига вазирлик томонидан қандай ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида қуйидагиларни айтиб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга йилига 5 миллиард долларга яқин маблағ жўнатишади. ($ 4,2 млрд.- МБ )  Бу экспортнинг ҳар исталган тармоғидан юқори”, - дейди Шерзод Қудбиев.

Вазир сўзларига кўра, бугунги кунда 2 600 000 нафар фуқаролар хорижий мамлакатларда меҳнат қилишмоқда. Улардан 2 миллиондан ортиғи 83% - Россияда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришда ҳалок бўлаётганлар сони ортмоқда - Меҳнат вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати ҳам сўнгги йилларда мигрантларни тан олиб, хорижий мамлакатларда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиша ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, 1 йил ичидан 1314 нафар фуқаро Россиядаги  вактинчалик ушлаб туриш пунктларидан Ўзбекистонга олиб келинди. Ундан ташқари 94та “200юк”  давлат ҳисобидан ватанига қайтарилди.

Шунингдек, Россиянинг бир неча шаҳарларида Меҳнат вазирлигининг ваколатхоналари очилиб, улар мигрантларга ҳуқуқий консультациялар беришди ва 296 минг доллар маблағларини иш берувчилардан олиб беришди.

Ундан ташқари 164 минг нафар хорижга меҳнат қилиш  учун чиқиб кетаётган фуқароларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Алоқабанк" билан биргаликда 20 % чегирмали чипталар олиб бердик, дейди вазир.