Автотест юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитишдан воз кечди

Бундан буён компания фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш учун методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Автотест юридик шахслар ҳайдовчиларини қайта тайёрлашни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақида компания ўз расмий сайтида хабар қилмоқда. 

“Автотест” компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлади. Биз таҳқирлардан чарчадик, - дейилган хабарда.

Бу билан компания ўзининг асосий масади пул эмаслигини ва унинг қадриятлари бошқа эканлигини намойиш қилмоқчи экани ҳам айтиб ўтилган хабарда.

Бундан буён компания фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш учун методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Автотест компанияси ижтимоий тармоқларда сўнгги вақтларда кўплаб танқидларга дун келагн эди. Компанияни юридик шахлар ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлгани учун – уни монополист деб аташган, ва бугун эрталаб Монополия қўмитаси ҳам туни тан олган эди.