ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университетининг архив мудири Г.М. фуқаро З.Н.дан унинг ўзини ҳамда танишлари Д.М. ва М.Ю.ларни мазкур университетнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича “сиртқи” бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ҳар бири учун 4.000 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 12.000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.