“Мақтанчоқ” Чимкент ҳокими ишдан олинди – видео

Лондонда Чимкент ҳокими Ғабидулла Абдраҳимов олган видео мурожаатдан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг фармойиши асосан Чимкент шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдраҳимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Чимкент аҳолисига қорақуртлар ҳужум қилмоқда

Sputnik Қозоғистон ёзишича, бир неча кун олдин Абдраҳимов Лондонга амалга оширган хизмат сафари вақтида тасвирга олган видеони тармоққа жойлаштирган.

У ватандошларига салом айтиб, қуйидагиларни айтади: “Лондон – бу дунё пойтахти, албатта буни исботлаш шарт эмас. Мен барибир кўпроқ Қозоғистонни яхши кўраман. Қозоғистонда яшаш ва ишлаш керак, шунингдек, бутун дунё бўйлаб сайёҳат қилиш зарур”.

Ҳоким Қозоғистон ёшларига ватанда самарали ишлаш ва бутун дунё бўйлаб сайёҳат қилишни тавсия қилган.

Интернет фойдаланувчилари эса амалдорни мақтанчоқликда айблади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Gabidulla Abdrakhimov (@gabidullaabdrakhimov)

Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Кримбек Кушербаевнинг Абдраҳимовнинг ҳаракатлари юзасидан фикр билдирди.

“Бугунги кунда Абдраҳимовга билдирилган сиёсий ишонч тугади”, - деди Кушербаев.