Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилнинг мос даври кўрсатгичига қараганда 0,2 фоизга камайиб, иқтисодий фаол ёшдаги аҳолининг 9,1 фоизини ташкил қилган. Шунингдек, чет элга меҳнат миграциясига кетган шахслар сони 2018 йил мос даври билан қиёслаганда 1,9 фоизга камайган.
Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳар йили ватанига 4 млрд $ юбормоқда
Василий Колташов янги корхоналар ва иш ўринлари яратилиши меҳнат шароитларини яхшилашга олиб келди, деб ҳисоблайди.
Ходимларни корхонанинг ўзида ўқитиш ва тайёрлаш вазиятга кўпинча таъсир кўрсатади.
Одатда корхоналар ишчиларни ўқитиш маъсулиятини ўз зиммасига олмайди, чунки бу кўп ҳолларда молиявий харажатларга бориб тақалади. Бироқ давлат субсидиялари ҳамда таълим муассасаларининг фаоллиги бу муаммони ҳал қилиши мумкин.
Экспертнинг фикрига кўра, бу мамлакатда кузатилаётган иқтисодий жонланиш қанча давом этишига боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам миграция даражаси камаймоқда. Бунинг сабаби – иш кучига бўлган рақобат.
“Бу маҳаллий иш берувчиларга бериладиган савол. Агар улар кўпроқ иш ҳақи тўлаш ва яхши меҳнат шароитларини таклиф қилишга тайёр бўлишса, улар ўз корхоналарида кўпроқ маҳаллий ишчиларга эга бўлишади”, - деди Колташов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.
Қишлоқдан шаҳарга кенг кўламли кўчишлар амалга оширилган мамлакатларда ишсизлик даражасига ҳамиша юқори бўлган, чунки бозор бу иш кучини базўр “ҳазм қилган”. Жараённи тезлаштиришга фақат давлат таълим дастурлари кўмаклашган. Марказий Осиёда бу масала Қозоғистонда муваффақиятли ҳал қилинган. Лекин у ерда ҳеч қачон қўшни давлатлардаги каби миграциянинг катта оқими кузатилмаган. Шунинг учун бу тажрибани кўчириб олиш мақсад мувофиқ эмас.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномалари қачон берилиши маълум бўлди
Экспертнинг фикрига кўра, ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётига йирик инвестициялар киритилмоқда ва бу мамлакатда янги иш ўринларини яратишга имкон беради.