ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. “Менинг фикрим” мурожаатлар порталида бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш тўғрисида петиция жойлаштирилди.
29 Июл 2019, 13:01
Петицияда бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўралган.
“Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадур қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш хуқуқини яратишимиз керак. Сувсиз ҳаёт йўқлигини, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади”, - деб ёзган муаллиф.