НАТО миссияси БМТ маълумотларига эътироз билдирди

Сўнгги ойларда ҳукумат кучлари ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар жангарилар айби туфайли ҳалок бўлганлар кўрсаткичидан ошиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. НАТОнинг Афғонистондаги "Қатъий кўмак" миссияси МООНСА, яъни БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш бўйича миссияси томонидан эълон қилинган оддий аҳоли ўртасидаги қурбонлар бўйича баёнотига эътироз билдирди, деб хабар қилган РИА Новости.

Афғонистон ҳукумати толиблар билан тез вақтда музокаралар бошланишини эълон қилди

Илгарироқ МООНСА  2019-йилнинг биринчи ярим йиллигида Афғонистонда 1 366 тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 2 446таси жароҳатлангани ҳақида баёнот эълон қилган эди. Ҳужжатга мувофиқ, фуқароларнинг аксарият қисми Афғонистондаги ҳукуматга қарши кучлар айби билан ҳалок бўлишган, сўнгги ойларда ҳукумат кучлари ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар жангарилар айби туфайли ҳалок бўлганлар кўрсаткичидан ошиб кетган.

Афғонистондаги НАТОнинг "Қатъий кўмак" миссияси ўз баёнотида БМТ докладига қатъий эътирозини билдирган. НАТО миссияси ўз юаёнотида фуқароларга зиён етказишнинг олдини олиш мақсадида аниқлик ва назоратнинг энг олий стандартларига амал қилиб ишлаши ҳақида маълум қилган.

Афғонистонда 2015-йилнинг 1-январидан НАТОнинг жанговар бўлмаган "Қатъий кўмак" миссияси фаолият олиб бормоқда. Миссия бош мақсади афғон куч тузилмаларини ўқитиш ва уларга маслаҳат беришдан иборат. Миссия НАТО қўмондонлиги остидаги АҚШ  ва халқаро кучлар аксилтеррор коалицияси томонидан хавфсизликни таъминлаш бўйича ўтказилаётган жанговар операция ўрнига келган. Сал кейин НАТО Афғонистондаги жанговар операцияга қайтиш ниятида эмаслигини, 2014 йилдаги жанговар миссияни якунлаш ҳақидаги қарорини хато деб ҳисобламаслигини маълум қилган.

Афғонистон ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг қишлоқ туманларида каттагина ҳудудларни эгаллаб, йирик шаҳарларга босқинчилик ишларини кенг йўлга қўйган "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик рўй бермоқда. Афғонистон миллий мудофаа ҳамда хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда терроризмга қарши кураш операцияларини ўтказмоқдалар.