Мирзиёев ВДНХда Ўзбекистон кўргазмасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур шартномани амалга ошириш бўйича масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази 66-павильонида “Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази” экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

ВДНХдаги "Ўзбекистон" павильони ўзида қандай синоатни мужассам этган

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур шартномани амалга ошириш бўйича масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Тошкентда бўлиб ўтган МГИМО битирувчилари форумида Россия Маданият вазири Владимир Мединский ушбу павильон Ўзбекистонга фойдаланиш учун муддатсиз равишда топширилиши маълум қилди. Томонлар шартномани 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзолаган.

Павильон биноси 1950 йилларда Москвада кенг тарқалган “Сталин ампири” ҳамда ўзбек миллий меъморчилиги аралашмаси услубида қурилган. Ушбу павильон ўша вақтларда ВДНХнинг энг чиройли биноларидан бири бўлган ва санъат асари ҳисобланган.

Расман: Ўзбекистонга ВДНХдаги павильон қайтарилмоқда

Павильондаги таъмирлаш-тиклаш ишлари 2017 йил охирида бошланган. Молиялаштиришни Россия Маданият вазирлиги ўз зиммасига олган, объект яқин вақтларга қадар унинг зиммасида бўлган. Ҳозирда тарихий бинода мураккаб реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов ушбу павильонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.