Меҳнат мигрантлари сони камаймоқда – вазирлик

2019 йилнинг биринчи ярмида меҳнат мигрантлари сони 1,9 %га камайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Биринчи ярим йилликда меҳнат мигрантлари сони камайди, деб хабар қилди РИА Новости Меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига асосан.  

Хабарда айтилишига кўра 2019 йилнинг январ – июн ойларида хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2,644 млн кишидан 2,594 млн. кишигача камайган. Бу 2018 йилнинг ушбу даврига нисбатан 1,9 %га кам, - дейилган хабарда.  

Шунингдек, биринчи ярим йилликда ишсизлик миқдори  0,2 %га камайиб, иқтисодий фаол ёшдаги фуқароларнинг 9,1 %ини ташкил қилган. Ўтган давр мобайнида меҳнат ресурслари миқдори 1 %га ўсиб 18,964 миллин кишини ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Шерзод Қудбиев Ўзбекистон аҳолисидан 2,5 миллион киши вақти-вақти билан хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб туради, улардан 2 миллиони Россияга ишлашга боради деган эди. Меҳнат мигрантлари Россиядан Ўзбекистонга йилига ўртача 4 миллиард доллар маблағ ўтказишади.