Ўзбекистонда доллар курси 8700 сўмга яқинлашмоқда - валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 30 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,20 сўмга кўтарилиб, 8 666,71 сўм ташкил қилди.

Евро эса 34,99 сўмга пасайиб, 9641,71 сўмни сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 0,29 сўмга пасайиб,  136,63 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.