Самарқандда енгил метро қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида енгил метро қуриш бўйича топшириқ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Самарқанд вилоятида енгил метро қурилади, деб хабар қилди Everyday.uz.

Мирзиёев ўтказган мажлисдан кейин қатор раҳбарлар ишдан олинди

Хабарда айтилишича, Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни бу ерга ташриф буюриб, шу борадаги лойиҳа таклифи билан танишди.

Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган. Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.

"Президентимиз бу ерда болалар дам олиши учун оромгоҳ қуриш бўйича топшириқ берди. Юртбошимиз аҳолига қулайлик яратиш нуқтаи назаридан, яъни кўп аҳоли яшовчи мавзелардан транспорт логистикасининг ечими сифатида Самарқандда енгил метро қуриш топшириғини ҳам бердилар. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг энг асосий даромад манбаига туризм соҳаси айланиши кутилмоқда" - деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.