Риштонда уйи бузилган аҳолига 13,5 минг киши ҳашарга келди

45 кун ичида Катта Фарғона каналини қазиган аҳоли - бугун Риштонда уйи бузилган 405 хонадонга ёрдамга келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. 45 кун ичида Катта Фарғона каналини қазиган аҳоли бугун Риштонда уйи бузилган 405 хонадонга ёрдамга келди, деб ёзади фарғоналик журналистлар  “Халқ билан мулоқот” гуруҳида.

Риштонда уйи бузилган аҳолига 13,5 минг киши ҳашарга келди

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Риштонда, йўл кенгайиши муносабати билан 405 оила бобшқа манзилга кўчирилган эди. Дастлабки ҳисоб-китоблар  бўйича  уларга 25  миллиард  сўм  товон  пули  ажратиш  кўзда  тутилган. Баъзи  оилаларга  ўз  хоҳишига  қараб,  товон пули  ўрнига  уй-жой  қуриш  учун қўшимча ер майдони ажратиляпти.

Абдулла Арипов Урганч ҳокимига ҳайфсан эълон қилди

Нақд пул маблағларидан ташқари кўчирилган аҳолига бутун Фарғона вилояти баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзган. Хусусан 27-28 июль кунлари бўлиб ўтган ҳашарда жами 13562 нафар ҳашарчи вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келиб Риштонда қурилиш ишларида иштирок этган.

Ҳашарчилар орасида Фарғона шаҳарликлар айниқса кўп - 4550 нафар ҳашарчи, “Азот” АЖдан - 1500 нафар, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖдан - 2500 нафар,  “Фарғона Иссиқлик энерго маркази”дан келган - 550 нафар ҳашарчи қатнашди.

Шунингдек Бағдод туманидан 800 нафар, Фарғона туманидан – 630 нафар, Ёзёвон туманидан – 587 нафар ҳашарчилар риштонликларга  ёрдам беришди.

Риштонда уйи бузилган аҳолига 13,5 минг киши ҳашарга келди

Ундан ташқари Фарғона вилояти ҳар бир тумани, ҳар бир ташкилотидан келган ҳашарчилардан ташқари ўнлаб қурилиш техникаси ва юк автомобоиллари ҳам келган.

Қурилиш ишлари авжида, риштонликлар янада кенгроқ ва янги уйлар қурилаётганидан хурсанд бўлиб, ҳашарчиларга тушлик овқат пиширишдан ва тарвуз-қовуш ташишдан чарчашмаяпти, деб ёзишган фарғоналик журналистлар Гулбаҳор Саидғаниева, Аҳмадали Тешабоев ва Зайлобиддин Йигиталиев.

Риштонда уйи бузилган аҳолига 13,5 минг киши ҳашарга келди