ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган мексикалик қиличбоз Паола Плиего Бухорога келди.
Спортчи Instagramдаги саҳифасида Бухоро таассуротлари билан ўртоқлашди.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилган Паола Плиего жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон бўйлаб саёҳатни бошлаб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Паола Плиего Венгриянинг Будапешт шаҳрида 15-23 июль кунлари қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этганди. Бироқ Паола Плиего мексикалик Наталии Ботеллога 14:15 ҳисобда ютқазганди.