Калифорниядаги фестивалда отишма содир бўлди – видео

Ўрта ёшдаги эркак фестиваль иштирокчиларига қарата ўқ очган. Отишма оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилаётган Gilroy Garlic таом фестивалида отишма рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ўрта ёшдаги эркак фестиваль иштирокчиларига қарата ўқ очган.

​Отишма оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлгани, 60 киши жабрлангани, улардан 15 таси эса яралангани хабар қилинмоқда.

Калифорния полицияси хабарига кўра, жиноятчи йўқ қилинган. Шунингдек, унинг шериклари бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот ўрганилмоқда.