ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги гербли гувоҳномаларни тўлдирилишга оид саволларга ойдинлик киритди.
ДХА хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинган.
Уларни компьютерда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби 2019 йил 1 январдан жорий этилган.
ДХА гербли гувоҳномаларни тўлдиришга оид саволларга ойдинлик киритди