Абдулла Арипов Урганч ҳокимига ҳайфсан эълон қилди

Хоразмда бош вазир ташрифидан сўнг аҳолига товон пулларини тўлаш бошланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Кеча 27 июл куни бош вазир Абдулла Арипов уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Хоразм вилоятига келди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хоразмда бош вазир аҳоли вакллари билан суҳбатлашди ва вилоят раҳбарияти билан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

“Йиғилишда Урганч шаҳaр ҳокими Ш.Абдуллаев ва шаҳар прокурори Ж.Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинди. Кўчирилган аҳолига ваъда қилинган товон пулларини тўлаш бошланди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳридаги “Ашхобод” маҳалласида яшовчи 400га яқин хонадаон, ушбу ҳудудда саноат зонаси ташкил этилиши муносабати билан, Чондирқиёт қишлоғига кўчирилган эди. Ўша ерда аҳоли вақтинчалик чодирларда яшаб келаётган эди.

Ваъда берилган пуллар би неча ой давомида тўланмаганлиги муносабати билан, 26 июль куни кўчирилган аҳоли норозилик намойи сифатида “Урганч – Хонқа” йўлининг қатнов қисмини тўсиб қўйишган. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов воқеа жойига етиб бориб норози аҳоли билан мулоқотга киришди. Аҳолига текинга қум ва бошқа қурилиш материалларини 10 % чегирма билан етказиб бериш ваъда қилинган.

Маълумот учун - кўчирилган 400 хонадонга жами 70 миллиард сўм товон пули тўлаш ваъда қилинган. Ҳар бир хонадон учун бу ўртача 175 миллион сўмдан тўғри келади.