Тошкент ва Калининград иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Калининград савдо-саноат палатасида "Калининград вилоятининг Ўзбекистон республикаси билан ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида доира суҳбати ўтказилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Ўзбекистоннинг РФ элчиси Ботиржон Асадов Калининград вилоятига ташрифи давомида регион раҳбари Антон Алиханов билан иқтисодий соҳада иккиёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ.

ТИВ фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди

"Учрашув давомида иқтисод, инвестиция ва туризм соҳаларининг жорий ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама этилган", - дейилади вазирлик сайтидаги хабарда.

ТИВ маълумотига кўра, Алиханов кўрсатилган йўналишларда алоқаларни кучайтириш фойдаланилмаган салоҳият мавжуд ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тизимли рақишда импорт қилинишидан манфаатдорлигини таъкидлаган.

Шунингдек, вилоят савдо-саноат палатасида "Калининград вилоятининг Ўзбекистон республикаси билан ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида доира суҳбати ўтказилиб, унга республика билан ҳамкорликдан манфаатдор бўлган маҳаллий фирма ва компаниялар раҳбарлари таклиф этилган. Калининград тадбиркорларини жорий йил Сирдарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида ўтказиладиган инвестиция форумларига таклиф этишган.

"Учрашув якуни бўйича "Вагонтрэйд плюс", "Системы нефть и газ Балтия", "SPAR-Калининград", "РАС", "Мик-авиа" ва бошқа компаниялар билан дастлабки келишувларга эришилган, шунингдек, Ўзбекистонда ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича муҳокамалар олиб борилган", - дейилади хабарда.

Элчининг Калининградга ташрифи давомида Калининград вилоятида вақтинча яшаётган Ўзбекистон фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилиб, ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ташкил этилган. Қабул давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар, шунингдек, консуллик учётига қўйиш, паспорт алмаштириш ва бошқа ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилган.

Дипломатлар шунингдек, Калининграддаги чет эл фуқаролари вақтинчалик сақланадиган марказда бўлиб, муассаса раҳбари ҳамда марказдаги Ўзбекистон фуқаролари билан учрашишган.