Россия ва Арманистон ҳарбийлари "АРМИ - 2019"да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишди

Мусобақа олдидан меҳмонлар учун Самарқанд шаҳрида жойлашган диққатга сазовор қадамжолар бўйлаб экскурсия ўтказилиши режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Мьянма, Россия, Ангола ва Арманистон ҳарбий делегациялари "АрМИ – 2019"да иштирок этиш учун "Фориш" полигонига етиб келди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Ўзбекистонлик мерганлар “АрМИ – 2019” мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

26 июль кечаси Мьянма давлатидан келган меҳмонлар кутиб олинган бўлса, 27 июль эрта тонгида Россия, Арманистон ва Ангола давлатларининг ҳарбий делегациялари белгиланган манзилга етиб келди.

Мьянма давлатидан 17 нафар, Россия Федерациясидан 31 нафар, Арманистондан 18 нафар ҳамда Анголадан 9 нафар меҳмон дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан сўнг полигонда яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 июль куни Вьетнам ҳарбий делегацияси танловда иштирок этиш учун биринчи бўлиб етиб келганди.

Шунингдек, бугун Озарбайжонлик ҳарбийларнинг ҳам "Фориш"га етиб келиши кутилмоқда.

Россия ва Арманистон ҳарбийлари "АРМИ - 2019"да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишди

Мусобақаларга 4 август куни старт берилади. Унга ыадар меҳмонлар учун Самарқанд шаҳрида жойлашган диққатга сазовор қадамжолар бўйлаб экскурсия ўтказилиши режалаштирилган.