ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Ўзбекистон халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имиджи концепциясини яратмоқда ва қатор давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор, деб маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
"Айни вақтда ТИВ бизнинг бошқа вазирликларимиз бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг халқаро аренада ижобий имиджи концепциясини ишлаб чиқмоқда", - деди Ахатов.
Ахатовнинг сўзларига кўра, бу жараёнга эътибор аввало иқтисодий ривожланиш учун қулай шаротлар яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Ташқи ишлар вазири ўринбосарига кўра, кўп асрли тарих, мустаҳкам ўрин олган бағрикенглик ва меҳмондўстлик қадриятлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ресурс салоҳияти бу жараённинг тузилмаси ҳисобланади.
"Ўзбекистон жаҳондаги давлатлар ўртасида савдо, ишчи кучи миграцияси, капитал, халқаро кредит ва валюта муносабатлари юзасидан ўрнатиладиган алоқаларга фаол киришишдан манфаатдор, кенг доирадаги давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан шерикликни ўрнатишдан манфаатдор", - деб хотима қилди Ахатов.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жума куни ТИВ томонидан мамлакат имиджини халқаро саҳнада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларига бағишланган "доира суҳбати" бўлиб ўтди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари, республика парламенти ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик миссиялар, халқаро тузилмалар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.