Вьетнам ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди

Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш”га биринчи бўлиб етиб келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш” полигонига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Халқаро армия ўйинларини ўтказишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг “Фориш” тоғ-дала полигони жорий йилнинг август ойида V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига биринчи марта мезбонлик қилади.

Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи ёшлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона удумлар билан тантанали равишда кутиб олди.

4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида  Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади