ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган девновлик 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева бефарқ бўлмаган фуқароларнинг кўмаги билан топилди ва онаси билан яраштирилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, қиз соғ-саломат ҳолда Миробод туманида топилган ва ҳозир онасининг ёнида.
Сергели тумани ИИО ФМБ ходимларига қизни топишда бефарқ бўлмаган фуқаролар ва Telegram мессенджеридаги гуруҳнинг админ-модераторлари кўмаклашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда оилавий жанжалдан сўнг бедарак йўқолган деновлик қиз қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.