Ўзбекистонда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ташкил этилди

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этишдир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Инвесторлар барча учун тенг шароит талаб қилмоқда – вазир  

Агентликка инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.

Агентлик ходимларига вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўланади.