ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Украина хавфсизлик хизмати Одесса вилоятидаги Измаил портида Россияга тегишли Neyma танкерини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, рус танкери Керч бўғозида Украина кемаларини блокировка қилгани учун қўлга олинган.
Таъкидланишича, кема портга NIKA SPIRIT номи остида кирган.
Иш юзасидан гумон қилинувчилар сифатида 15 та юқори рус ҳарбий раҳбариятининг мансабдор шахслари, шу жумладан, контр-адмирал, икки нафар вице-адмирал ва генерал-полковник жалб қилинган.
УХХ ходимлари, ҳарбий прокурорлар ва чегарачилар Украина суди рухсати билан кемада титув ўтказган ва ҳужжатлар, музокаралар ёзувлари ва борт журналларини мусодара қилишган. Шунингдек, экипаж аъзоларини сўроқ қилишган.
Кеманинг ўзи иш юзасидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда уни ҳибсга олиш учун судга мурожаат тайёрланмоқда.
Керч бўғозидаги ҳодиса
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россиянинг ҳудудий сувларига кирган. Қора денгиздан Керч бўғози бўйлаб ҳаракат қилишган. Улар Россия ҳарбийларининг талабларига бўйсунишмаган ва натижада қўлга олинган.
Владимир Путин Киев ҳукумати ҳаракатларини Украина президенти сайлови арафасида амалга оширилган иғво деб баҳолаган эди.