Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ўтказилди

Медалларнинг дизайни спортда рақобатлашаётган ва жўшиб ишлаётган одамларни ифодалайди. Олтин медалнинг вазни 556 граммни ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Токиода бўлиб ўтган тадбирда Олимпиада-2020  медалларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

Медаллар бир қарашда сайқалланиб нур таратаётган тошларни эслатади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг дизайни спортда рақобатлашаётган ва жўшиб ишлаётган одамларни ифодалайди. Таралаётган нур эса бир-бирларининг қўлларини ушлаб турган бутун дунё одамлари ва уларда акс этган илиқ дўстликни англатади.

Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ўтказилди

Медаллар диаметри: 85 мм.

Вазни: 556 грамм (олтин), 550 грамм (кумуш) ва 450 грамм (бронза)

Таркиби: олтин медаль соф олтиндан эмас. Уни тайёрлаш учун кумуш медалнинг устига 6 грамм олтин эритмаси қуйилади. Кумуш медали соф кумушдан, бронза эса мис ва рух моддаларининг қўшилмасидан тайёрланади.

Медаллар дизайнери Жуничи Каваниши.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади.