Роналдудан тортиб Кардашянгача: энг кўп пул топадиган Instagram юлдузлари

Sputnik

Hopper HQ версияси бўйича Кайли Женнер энг кўп пул топадиган Instagram юлдузи бўлди. У битта реклама пости учун 1,2 миллион доллар олади.

Иккинчи ўринда реклама эълони учун 996 минг доллар оладиган хонанда Арина Гранде эгаллади. Учинчи ўринда – жаҳон футбол юлдузи Криштирану Роналду, у битта реклама сурати учун 975 минг доллар олади.

1 / 10
Кайли Женнер энг кўп маош оладиган Instagram юлдузи деб тан олинди. Бир дона реклама пости учун у 1,2 миллион доллар олади. 21 ёшли Женнер 140 миллион обуначиларга эга. У Instagram саҳифасида мунтазам равишда ўзининг Kylie Skin брендини реклама фото-суратларни жойлаштиради.
2 / 10
Иккинчи ўринда реклама эълони учун 996 минг доллар оладиган хонанда Арина Гранде эгаллади.
3 / 10
Учинчи ўрин Криштиану Роналдуга насиб қилди, унга битта пост учун 975 минг доллар тўланади. 34 ёшли футбол юлдузи Instagram саҳифасида 176 миллиондан ортиқ обуначиларга эга.
4 / 10
Кайли Женнернинг синглиси Ким Кардашьян ҳам реклама орқасида катта пул ишлайди. Битта постнинг нархи 910 минг долларни ташкил қилади. Ким 144 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлиб, юзлаб лойиҳаларни олиб боради.
5 / 10
Instagram энг кўп пул топадиган бешталикка хонанда Селена Гомес ҳам киради. У реклама эълони учун 886 минг доллар олади. Ҳозирги вақтда унинг саҳифаси 153 миллион обуначи бор.
6 / 10
Машҳур актёр Дуэйн Жонсон битта пост учун 882 минг доллар олади.
7 / 10
37 ёшли қўшиқчи Бейонс битта реклама учун 785 минг доллар олади.
8 / 10
Тэйлор Свифт ҳозирда 119 миллион обуначи бор, унинг пости 748 минг доллар.
9 / 10
Бразилиялик футболчи Неймар Instagram бир дона пост учун 722 минг доллар олади.
10 / 10
Рўйхатнинг сўнги қаторига хонанда Жастин Бибер тушиб қолди. Унинг постининг нархи 722 минг доллар ташкил қилади.