Рамзан Қодиров 6 яшар болакайни қўриқчилик хизматига ишга олди - видео

Болага формали кийим бош берилди, ўйинчоқ қурол эса болалар дўконида сотиб олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўриқчиликка олти ёшли Муҳаммад-Эми Газиевни ишга олди.

Боланинг ота-онаси фарзанди Чеченистон раҳбарига қўриқчилик қилиш истаги ҳақида баён этилган видеони тармоққа жойлаштирди. Бу видеони кўрган Қодиров боланинг орзусини амалга оширишга қарор қилди.

"Бугундан бошлаб ҳеч нарсадан хавотир олмасам бўлади. Менда дунёда тенги йўқ профессионал-қўриқчи пайдо бўлди”, - деб ёзди Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида.

Қодировнинг сўзларига кўра, бола қўрқмас, қатъий ва жазоратга тўла.

“У мен учун тоғ бўлиб туриш ва ҳар қандай ҳужумни қайтаришга тайёр”, - деди Қодиров.

Газиевга формали кийим бош берилди, ўйинчоқ қурол эса болалар дўконида сотиб олинди. Болакайга Ахмед Дудаев куратор этиб тайинланди.

Қодиров болага “катта, кучли, ҳақиқий ватанпарвар ва ватан ҳимоячиси” бўлиб етишишини тилади.