Озарбайжонга тегишли бўлган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Каспий денгизига Миг-29 ҳарбий самолёти қулади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Озарбайжон Қуролли Кучларига тегишли МиГ-29 самолёти Каспий денгизига қулади, деб хабар қилди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Россия ҳарбийлари иккита энг замонавий МиГ-35 қирувчини қабул қилишди

Бахтсиз ҳодиса кеча, 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 да содир бўлди.

Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган самолёт Каспий денгизи устида машқ қилаётган бўлган ва кутилмаганда радарда кўринмай қолган.

Самолётнинг ҳалокатга учраб, денгизга қулаши версияси дастлабки тахмин сифатида кўриляпти.

Айни вақтда қулаган самолётнинг учувчисини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

МиГ-29 самолёти қулаши ҳолати юзасидан Озарбайжон ҳарбий прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилди.