Олмазор туманида ўқитувчилар учун 6 та кўп қаватли арзон уйлар қурилади

Мазкур уйлар учун “Ипотека-банк” АТИБ ипотека кредити ажратади. Кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йилни ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik.  Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали орқали хабар қилинди.

Андижон вилоятида қанча уй-жойлар қурилиши маълум бўлди

Мазкур уйлар учун “Ипотека-банк” АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:

- кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;

- кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Тошкент шаҳрида қарийб 400 та кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида хабар қилинган эди.