Хитойда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси мотоциклда ЙТҲга учради. Улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Хитойда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси мотоциклда ЙТҲга учради. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Мамлакатнинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М.Т. ва С.Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда ЙТҲга учраган.

Элчихона Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабалар қўлга олинганини тасдиқлади

Оқибатда М.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С.Ш. эса жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинган ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетганлар.

Ҳозирда университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилган.