Бетарафлик ва ишончлилик - журналистлар касб этикаси кодекси эълон қилинди

Ўзбекистонда журналистлар касб этикаси кодекси эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси - журналистининг касб этикаси кодексини эълон қилди. 

Журналистлар кодексининг асосий тушунчалари қуйидагилардан иборат:

  • Холислик ва бетарафлик – журналист воқеа-ҳодисаларни холисона ёритади, ижтимоий аҳамиятга эга ахборотни яширмайди;
  • Ишончлилик  - журналист ахборотни текшириб, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг уни тарқатади ва шарҳлайди;  
  • Миллийлик ва адабий тил – журналист ўз миллати ва бошқа миллатлар урф-одат ва маданиятига нисбатан ҳурмат сақлайди, материални тарқатишда адабий тил қоидаларига амал қилади;
  • Шахсга ҳурмат – журналист шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилади, инсон қадр-қиммати камситилишига йўл қўймайди. Шахсий ҳаёт ҳақидаги маълумотларни фақат рухсат олган ҳолда тарқатади;
  • Қонун доирасида - журналист ноқонуний йўл ва номақбул воситалар ёрдамида ахборот тўплаш, овоз ёзиб олиш ва материаллар тўплаши мумкин эмас;
  • Плагиатсиз - журналист ўз фаолиятида плагиатга (кўчирмакашликка) йўл қўймайди. Бошқа манбаа ахборотидан фойдаланганда – аниқ манбаа кўрсатилиши шарт.

Ушбу кодекс журналистлар ва барча оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажаришда риоя этиши шарт бўлган маънавий-ахлоқий йўналишларни белгилайди.Унинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.