ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Бугун, 24 июль куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М25) конида янги табиий газга бой объект очилди.
Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, ушбу объект М25 конида бурғулаш ишлари натижасида аниқланган. Газнинг ўртача кунлик оқими 300 минг кубометрни ташкил этади.
Бурғулаш ва қудуқларни қуриш ишлари Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишда бой тажрибага эга ERIELL компанияси иштирокида SURHAN GAS CHEMCAL OPERATING COMPANY компанияси томонидан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жорий йилда газ экспорти ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошириши ҳақида хабар қилган эдик.