Санкт-Петербургда 37 ёшли аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди

Санкт-Петербургда 37 ёшли аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Санкт-Петербургда 37 ёшли аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Табиат мўъжизаси: аёл бир ойда икки марта туғди

“Сешанба куни эрталаб соат 10:25 да уч ўғил ва бир қиз туғилди. Ўғил болаларнинг вазни 1 кило 870 грамм, 1 кило 930 грамм, 1 кило 580 грамм ва қиз 1 кило 540 грамм. Она ўзини яхши хис этмоқда”, - дейилган хабарда.

Шифокорлар режа асосида онага кесарча кесиш операциясини амалга оширишди.

Чақалоқлар 35 ҳафталик муддатда Апгар шкаласи бўйича яхши баҳо билан дунёга келди. Ҳозирги вақтда болалар мустақил нафас олмоқда.