Наманганда иккита Nexia автомашинасининг тўқнашуви аянчли якун топди

ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши, жумладан, ёш гўдак касалхонага ётқизилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

ИИВ хабарига кўра, 23 июль куни наманганлик 66 ёшли А.А. Nexia автомашинасини Поп туманида “Ҳазратибоб” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай  олмаган.

Ховосда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган тошкентлик 45 ёшли Ш.А.нинг Nexia автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида наманганлик ҳайдовчи касалхонада ҳамда у билан йўловчи сифатида кетаётган турмуш ўртоғи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.

Шунингдек, ҳайдовчи А.А.нинг бир нафар гўдак набираси ва тошкентлик ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.