Касби тумани ИИБ бошлиғининг қилиқлари юзасидан хизмат текшируви бошланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Касби туман ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

"Ариқдаги олтовлон" кимлиги аниқланди

Бу ҳақда Ўзбекистон  ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам ўтказилмоқда.

Аввалроқ, хусусан, “Дарё” нашрида Касби туман ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани ҳақида мақола чоп қилинган эди.